декабр 01, 2016 13:36 Asia/Tashkent
  • шоир Аҳмад Али Ражоий Бухороий (1295-1357) ҳижрий-шамсий )
    шоир Аҳмад Али Ражоий Бухороий (1295-1357) ҳижрий-шамсий )

Аҳмад АлиРажоийБухороий Ғулом Али ўғли -- таниқли шоир ва ёзувчилардан бири. " 1295 йили

( ҳижрий –шамсий) Машҳад шаҳрида дунёга келди. Унинг аждодлари Машҳаддан 18 км узоқликда жойлашган Пож минтақасидандирлар. Боболари Муҳаммад Али гўдаклик пайтида туркманлар Хуросонга ҳужум қилиб, уни асир олишди ва қул сифатида Бухорога сотишди. Муҳаммад Али қулликдан озод бўлгач, Бухоро амирлигида вазирлик даражасигача кўтарилди. У Бухородан уйланиб, фарзандлар кўрди

Ражоий дастлабки билимларини Машҳад шаҳри мадрасаларида эгаллагач, ўқитувчилик касби билан шуғулланди. 1322 йили Теҳрон шаҳрига бориб, Теҳрон университетининг форс тили ва адабиёти куллиётига ўқишга кирди.

1334 йили фан доктори унвонини қўлга киритди. 1339 йили Машҳад шаҳрига қайтиб, бу ердаги дорилфунунларда адабиёт ва ирфондан шогирдларга таълим бера бошлади.

1348-1351 йиллар Имом Ризо (а) муқаддас ҳарами маданий ишлари бошқарувчиси эди.

Доктор Ражоий Бухороий 1344-45 ҳижрий-шамсий йиллари Европага сафар қилиб. Париж ва Брюсель миллий кутубоналари , шунингдек, Британия музейи кутубонасида сақланаётган қўлёзма китобларни кўздан кечирди.

1349 йили эса Совет Иттифоқи даъвати билан СССРга бориб, Москва, Ленинград, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидаги шарқшунослик анжуманларида чиқишлар қилди.

Ражоий ҳозирги замон форс адабиётининг нозик тадқиқотчиси ва шоирларидан биридир. Доктор Ражоий шеърларида замонадан шикоят қилиш руҳи сезилиб туради.

Қуйидаги шеърий парчалар унинг ижодидан намуналардир:

Эй чавон, қадри вақт дон ки, туро,

Фурсате бехтар аз чавони нест.

Вақте иқбол кушиши ману ту аст,

Давлату бахт ройгони нест.

Доктор Ражоий 1357 йили 62 ёшида вафот этди. Ундан қуйидаги арзирли китоблар мерос қолди: " Ҳофиз шеърияти изоҳли луғати", "Бухоро лаҳжаси ҳақида"

"Ҳижрий IY асрнинг форс тилидаги матнлари", "Равнақал мажолис", "Бустонал орифин", "Туҳфа ал муридин" рисолаларидан танланган боблар", "Форс бармоқ ва аруз шеъриятини боғлаб турган кўприк", "Қуръоний истилоҳлар луғати", Беш жилддан иборат "Қуръон луғати".

 

Ёрлиқ