Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёевнинг ғалаба қозониши
Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёевнинг ғалаба қозониши
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёевнинг ғалаба қозониши" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон телевидениеси орқали жонли эфирда намойиш этилди. Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчидан 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда иштирок этган. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,7 фоизини ташкил этади. «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, рўйхатга олинган сайловчиларнинг камида 33 фоизи сайловда қатнашса, Президент сайлови ўтган, деб ҳисобланади.
Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра,
Шавкат Мирзиёев учун сайловчиларнинг 88,6 %и (15 миллион 906 минг 722 киши) овоз берди. Сарвар Отамуратов 421 минг 55 нафар ёки 2,3 фоиз. Ҳотамжон Кетмонов 669 минг 187 нафар ёки 3,7 фоиз.
Наримон Умаров 619 минг 972 нафар ёки 3,4 фоиз овоз тўплаган. Шундай қилиб Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб сайланган деб ҳисобланади. Шавкат Мизиёев Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг вафот этганидан кейин, 2 сентябр куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг қўшма йиғилишида Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинчалик бажарувчиси этиб тайинланган эди. Шавкат Мирзиёевнинг маданий ва сиёсий майдондаги илмий ва ижроий фаолиятларига қарамай, сиёсий доиралар унинг 4-декбрда бўлиб ўтган президент сайловида ғалабани қўлга киритишини жалб этган жиҳатлари шунда эдики, Ислом Каримов Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларининг бошидан ва то ҳаётдан кўз юмгунига қадар бўлган даврда Мирзиёевга назари тушиб унинг ишончли вакили бўлганидир.
Ушбу мавзу Ислом Каримовдан кейинги даврда иккита тахминни муҳокама этишига олиб келди. Биринчидан, Мирзиёев Ўзбекистоннинг давлат идораларида ҳамда ташқи сиёсат соҳасида ҳам Ислом Каримовнинг кўрсатмаларига ва йўл йўриғи сўзсиз амал қилиб келган. Иккинчи томондан эса, Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи президенти давридаги ташқи сиёсат стратегиясини ва ижроия ёндашувларини Ўзбекистоннинг кейинги ички ва хорижий майдондаги фаолиятларида ҳам давом эттиришидир. Айтиш жоизки, 4 декабрда бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёевнинг сайловчиларнинг 88 фоизидан кўпроқ овозини олиши ҳам, Ўзбекистон жамиятининг Ислом Каримовнинг вафот этганидан кейинги даврдаги унинг ҳаракатлари ва фаолиятларига нисбатан икки томонлама ёндашувлари бўлиши мумкин.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев сентябр ойидан ҳозирга қадар Ўзбекистондаги Ғарбга мойил бўлганларни ва Россия тарафдорларини ўзига жалб эта олди. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий истиқлолининг асосий принципларига ишонганлар, минтақавий ихтилофларни ҳал этилиши ва шунингдек жамиятнинг айрим табақалари, мамлакат иқтисодининг янада ривожланишига ҳамда ижтимоий ва фуқаролик стандартларининг яхшиланишига умидвор бўлишмоқда. Ушбу нуқтаи назарлар ва қарашлар президент сайловида Мирзиёевга овоз берувчиларнинг диққат этиборида бўлган. Ўзбекистон жамиятининг Ўзбекистон президентидан иқтисод, сиёсат ва ижтимоий соҳадаги истак ва хохишлари янада кўпайиб бормоқда. Бу эса, Шавкат Мирзиёевнинг сайловда ғалаба қозонишига туртки берди. Халқнинг ишончи Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб сайланганидан кейин сайловолди дастурларини амалга оширишига кўмак қилиши мумкин. Мирзиёевнинг президент сайловидаги ғалабаси Ўзбекистонликлар учун муҳим аҳамият касб этишидан ташқари, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон сингари мамлакатларнинг диққатини ўзига жалб этди.
Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади. "5 декабр кунги телефон мулоқоти давомида Россия Федерация президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистонга янги президент бўлгани билан табриклади ва унга давлат раҳбарлиги лавозимида муваффақиятлар тилади. Шу билан бирга, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимига сайлангани билан табриклашди. Шунингдек, учала давлат раҳбарлари Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб сайланиши билан қўшни мамлакатлар орасидаги муносабатлар ва алоқалар ривожланишига янги туртки бўлишига ва муносабатлар конструктив суҳбат ва ўзаро фойдали ҳамкорлик шаклига ўтишига ишонч билдирдилар. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти вазифасига сайланиши ушбу мамлакатнинг халқаро ва минтақавий майдондаги фаолиятида ҳамда ички ҳаётида янгича ҳаёт бағишлашига умид билдирилмоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.
Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.