Англия ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонга сафар қилди
16 декабрь куни Британия ташқи ишлар вазири муовини Алан Дункан Ўзбекистон давлат масъуллари билан музокара қилиш мақсадида тошкентга сафар қилди.
Алан Дункан Ўзбекистон давлат масъуллари билан турли масалалар борасида суҳбатлашди.
Ислом Каримов ҳукумати ва Ўзбекистоннинг янги сиёсий даврасини бошланганидан кейн бу мамлакатга Англия ташқи ишлар вазири муовинини сафар қилганини турли нуқтаи назар ва қарашлардан таҳилил этиш ва баҳолаш мумкин.
Бу масала ҳам шу жиҳатдан аҳамиятлидирки, бу даврада Ўзбекисоннинг янги раҳбарлари ўттган ташқи сиёсатларини қайта кўриб чиқиш пайидалар ва бу орада Ғарб давлатлари учун Ўзбекистон ташқи сиёсатининг минтақавий ва халқаро саъй ҳаракатларидаги эҳтимолий ўзгаришларининг турли жиҳатлардан огоҳ бўлиши аҳамиятлидир.
Шу сабабдан, Англиянинг дипломатик ташкилотлари, бу мамлактанинг етакчи дипломатларидан бирини Ўбекистонга сафарбар қилишлари билан, Ғарб давлатларининг илғори сифатида турли соҳаларда ҳозирги халқаро шароитда Ўбекистон давлат масъулларини янги хатти ҳаракталари ва қарашлари билан огоҳ бўлиш мақсадида ўз делегацияисни бу мамлакатга юборган.
Бугунги кунгача АҚШ хатти ҳаракатлари чорчубасида Марказий Осиёда ўзининг минтақавий сиёсатларини тартибга солган Англия давлати эндиликда ҳам ўтмишдаги хатти ҳаракатларини таъкидлашиши билан янги шароит ва вазитяда Ўзбекистон билан ҳамкорликни кучайтириш учун янги йўлларни излаб топишга уриниб келмоқда. Алан Дунканни ҳам Марказий Осиё кенглигида ўз нуфузини сақлаш мақсадида бу мамлакатга сафарбар қилган.
Алан Дунканни Ўзбекистонга сафари 2013 чи йили Англиянинг МДҲ ишлари бўйича бу мамлакат ташқи ишлар вазири биринчи муовинини уюштирган сафарининг мақсадларидан буткул фарқ қилади.
Бу сафардан мақсад Ўзбекистон ва Англия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликлар заминаларини кўриб чиқиш ва Марказий Осиёнинг ушбу республикасида Англия ширкатлари ва компанияларини сармоя киритишлари учун ўзан ва шароит яратиб беришдан иборат.
Ушбу вазият Лондон давлатини Тошкент билан ғайрисиёсий алоқалари десак бўлади.
Аммо эндиликда Британия дипломати, Ўзбекистон билан сиёсий ҳамкорликларни ҳам аниқлаш ва қайта кўриб чиқиш паийда бўлгани ҳам айтилади.
Россия билан Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатларидаги яқин ҳамкорликлари ва алоқалари Ғарб давлатларининг асосий хавотирланишига айланган ва Алан Дункен сафарини ҳам айни шу нуқтаи назар биан таҳлил қилиш мумкин.
Бошқа томондан Лондон давлатини Ўзбекистоннинг Хонобод ҳарбий базасидан АҚШ ҳарбий кучларини чиқарилганлигидан кейин бу мамлакат билан олиб борган олдинги алоқалари ва хатти ҳаракталарини таъкидлаб келаётани назарга ташланмоқда.
Уша пайтда Тошкент давлатини бу мамлакат ҳудудларида чет эл мамлакатларининг ҳар қандай ҳарбий маркази ва базасини жойлаштирилишига қарши чиққани билан бир вақтда, Англия давлати ҳам Маркзий Осиёнинг ушбу республикаси билан маданий алоқаларини кучайтиришга юз келтирди.
2015 чи йили Англия маданий кенгаши раисини Ўзбекистонга қилганаг сафарида ушбу алоқалар яққол намоён бўлди.
Кун. ўз сайтига кўра,Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этган қайғули кунларда Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдарлик билдиргани ва қўллаб-қувватлагани учун Британия ҳукуматига самимий миннатдорлик изҳор этди. Алан Дункан Самарқандга ташрифи чоғида Буюк Британия раҳбарияти номидан Биринчи Президентимиз қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани Ўзбекистонда юксак қадрланади.
Ўзбекистон Буюк Британияни жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган давлат, деб билади ва сиёсий, иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ушбу мамлакат билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил давом эттириш, халқаро майдонда, жумладан, минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади.
Алан Дункан, ўз навбатида, Шавкат Мирзиёевни Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан муборакбод этди. Буюк Британия давлатимиз раҳбари бошлаган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши ва Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти билан Ўзбекистон – Британия ўртасидаги серқирра ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтиришга тайёр эканини таъкидлади.
Учрашувда Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигининг барча йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида бугунги кунда улкан имкониятлар мавжуд бўлган савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш янада муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида Буюк Британия капитали иштирокида тузилган 544 корхона фаолият юритмоқда.
Жорий йил 17 ноябрь куни Британиянинг 30 дан ортиқ компанияси вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон – Буюк Британия савдо ва саноат кенгашининг 23-мажлиси самарали ўтди. Унинг якунлари мамлакатимизда барча жабҳаларда ҳаётга татбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, сўнгги йилларда бизнес муҳитни яхшилаш ва хусусий тадбиркорлик ролини кенгайтиришга қаратилган қарорлар самарасида ушбу мамлакат етакчи компанияларининг жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон бозорига қизиқиши ортаётганидан далолат беради.
Томонлар маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини, жумладан, Халқаро Вестминстер университети, Кембриж университети иштирокидаги Юқори технологиялар маркази ҳамда Британия кенгаши ваколатхонасининг мамлакатимиздаги фаолиятини юқори баҳоладилар. Ўзбекистонда, айниқса, ёшлар ўртасида инглиз тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани инобатга олиниб, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
Суҳбатда Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.
,