Россиядан Ўзбекистонга 3-чоракда жўнатилган пул ўтказмалари ҳажми маълум қилинди
Россиядан Ўзбекистонга 2016 йилнинг 3-чорагида жўнатилган пул ўтказмалари ҳажми 644 млн долларни ёки ўтган йил шу даврига нисбатан 11,18 фоиз камроқни ташкил қилган. Бундан Россия марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.
Кун.ўз сайтига кўра, банк маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Россияга ушбу даврда 20 млн доллар ўтказилган, ваҳоланки бу қиймат 2015 йил 3-чорагида 72 млн долларни (-72,23 фоиз камайиш) ташкил қилган.
Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган битта транзакциянинг ўртача миқдори 2015 йил 3-чорагидаги 482 долларга нисбатан 2016 йил 3-чорагида 476 долларгача, Ўзбекистондан Россияга битта транзакция миқдори эса 3-чоракда 1572 доллардан 1295 долларгача камайган.
Таъкидлаш жоизки, 2016 йил 1-чорагида Россиядан Ўзбекистонга 256 млн доллар (2015 йил 1-чорагида 463 млн доллар) ва Ўзбекистондан Россияга 27 млн доллар (2015 йил 1-чорагида 151 млн доллар) ўтказилган.
2016 йил 2-чорагида бу кўрсаткичлар мос равишда 474 млн доллар ва 21 млн долларни ташкил қилган.
Россия марказий банкининг таъкидлашича, ушбу маълумотлар Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Колибри, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России каби пул ўтказиш тизимлари маълумотлари асосида тузилган.