Қирғизистон президенти бугун Самарқандда Ўзбекистон раҳбари билан учрашади
(last modified Sat, 24 Dec 2016 08:26:56 GMT )
декабр 24, 2016 13:26 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
    Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташрифи давомида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. У Самарқанд шаҳрига бугун келмоқда, деб хабар беради РИА Новости қирғиз давлат раҳбари маъмурияти вакилига асосан.

Кун.ўз сайтига кўра, “Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга 24 декабрь кунига мўлжалланган ишчи ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказилади. Унда давлат раҳбарлари бир қатор икки томонлама масалаларни муҳокама этишади”, - дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши.

Қирғизистон раҳбари девонининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Сапар Исоқовнинг маълум қилишича, Атамбаев Шавкат Мирзиёев томонидан Президент сифатида қабул қилинадиган биринчи хориж давлат етакчиси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Қирғизистон бош вазири биринчи ўринбосари Муҳаммадқалим Абулғозиев бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрига келганди. Кейинроқ эса Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация ҳам ушбу давлатга ташриф буюрди.

Ёрлиқ