Ўзбекистон ва Покистон қўшма ишбилармонлар кенгаши ташкил этилиши мумкин
(last modified Mon, 26 Dec 2016 05:44:01 GMT )
декабр 26, 2016 10:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Покистон
    Ўзбекистон ва Покистон

Ўзбекистон ва Покистон икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қўшма ишбилармонлик кенгашини ташкил этиши мумкин. Бу ҳақда Покистон савдо вазири Хуррам Дастгир Хон баёнот берди, деб хабар қилмоқда UzDaily.uz.

Кун.ўз сайтига кўра, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Улуғбек Розукулов ўтган ҳафта 22 декабрда Покистон савдо вазири Хуррам Дастгир Хон билан музокаралар ўтказган.

Учрашув чоғида, Хуррам Дастгир Хоннинг қайд этишича, томонлар қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, текстиль ва спорт маҳсулотлари ишлаб чиқиш соҳаларига сармоя киритиш имкониятларини кўриб чиқиши лозим. 

Ёрлиқ