Ўзбекистон президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди
(last modified Sat, 30 Jul 2016 07:00:47 GMT )
июл 30, 2016 12:00 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди
    Ўзбекистон президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Япония бош вазирига ҳамдардлик мактуби мактуби йўллади.

Эроннинг ўзбек тилидаги радиосининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб берган хабарига кўра, 2016 йилнинг 28 июл куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Япония Бош вазири Шиндзо Абега 26 июлда Сагамиҳара шаҳридаги ногиронлар уйида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиавий ҳодиса муносабати билан мактуб йўллади.

Ўзбекистон президенти ўз мактубида самимий таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.

Ёрлиқ