Миср Ўзбекистонга янги элчи жўнатди
Январ 10, 2017 17:09 Asia/Tashkent
2017 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Миср Араб Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани ал-Итрни қабул қилди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш ва туризм соҳасини ривожлантириш борасида тажриба алмашишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Ёрлиқ