август 01, 2016 11:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бокс терма жамоаси Олимпия ўйинларига тўлиқ таркибда қатнашади
    Ўзбекистон бокс терма жамоаси Олимпия ўйинларига тўлиқ таркибда қатнашади

Ўзбекистоннинг бокс терма жамоаси биринчи марта Олимпия ўйинларида тўлиқ таркибда йўл олади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Боксчилар Ҳасанбой Дўсматов (49кг), Шахобиддин Зоиров (52 кг), Муроджон Ахмадалиев (56 кг), Хуршид Тожибоев (60 кг), Фазлиддин Ғоипназаров (64 кг), Шахрам Гиясов (69 кг), Бектемир Меликузиев (75 кг), Элшод Расулов (до 81 кг), Рустам Тулаганов (91 кг) ва Баходир Жалолов (91 кг).

Ундан ташқари рингга биринчи марта Ўзбекистонлик боксчи қиз чиқади. У 51кг гача вазн тоифасида иштирок этувчи, 19  ёшли Ёдгорой Мирзаева.

Айни дамда бизнинг жамоамиз Бразилияда ва у ерда фаол таёрланмоқдалар, жумладан Рио-де-Жанейродаги машҳур  денгиз қирғоғида ҳам.

“Спортчиларга олимпиаданинг биринчи кунлариданоқ жанглар бошланади. Бокс мусобақалари 6 августда 21 августга қадар давом этади. Рингга биринчи бўлиб Ҳасанбой Дўстматов, Хуршид Тожибоев, Элшод Расулов ва Рустам Тўлагановлар чиқади. Жанглар Тошкент вақти билан 19:00 бошланади”, — дейишди Республика Бобкс федерациясида.

Ўзбекистон мухлислари энг катта умид боғлаган спортчилар бу ёшлар орасида Олимпиада чемпиони Бектемир Мелиқўзиев билан боғлик. 75 кг гача бўлган вазн тоифасида қатнашаётган спортчини экспертлар энг етакчи спортчилардан бири деб айтмоқда. Мелиқўзиев Лондонда бронза медалга сазовор бўлган Аббос Атоевнинг ўрнига келган.

22 ёшли яна бир спортчи Ҳасанбой Дўсматовдан ҳам умидлар катта. Енг енгил вазн тоифасида иштирок этувчи боксчи икки йил олдин Қозондаги Универсиада ва ундан кейин яна бир неча турнирлар ғолиби бўлган эди. WSB ярим профессионал мусобақада эса, бирорта ҳам мағлубиятга учрамасдан, энг яхши боксчилардан бири бўлган эди.