Осиё тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга келади
(last modified Tue, 14 Feb 2017 11:40:15 GMT )
феврал 14, 2017 16:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Сенат
    Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Сенат

13 февраль куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатида Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори ўринбосари Хонг Вейни қабул қилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.

Дарё.ўз сайтига кўра, бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

Хонг Вей барча йўналишлар бўйича икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳамда ОТБ томонидан Ўзбекистонда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқларини ва инфратузилмани модернизациялаш ҳамда ривожлантиришга доир стратегик дастурларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накаонинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширадиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Ёрлиқ