Британия давлати Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликларни кучайтиришни истайди
"Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликлар кенгайтирилади" Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги Англия элчиси сўзлаган нутқида маълум қилган.
У ўз сўзларида бунга ўхшгаган ҳамкорликлар мунтазам равишда ривожланади деб таъкидлади.
Тошкент шаҳридаги Британия элчиси Кристофер Аллен Лондон ва Тошкент давлатлари ўртасида ҳарбий ҳамкорликларнинг ўта аҳамиятли эканлигига ишора қилиб, икки давлат маълумотлар алмашиш ҳамда Афғонистонга ҳарбий техника- тажҳизотлар ва ҳарбий кучлар жўнатиш масаласида ўзаро ҳамкорликларини давом эттиришлари зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистондаги Англия элчиси шунингдек сўнгги йиллар ичида Афғонистон ҳудудларида Британия ҳарбий кучлари сонини камайтирилганлигига тўхталиб, Лондон давлати эҳтиёж пайдо бўлганида ва Тошкент давлати билан келиша олган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудлари орқали Афғонистонга ҳарбий техника ва ҳарбий кучлар юборишни назарга тутган деб қўшимча қилди.
Британия ташқи ишлар вазири ўринбосарини Ўзбекистонга уюширган сафаридан сўнг, Тошкент шаҳридаги Британия элчисини икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириш лозимлиги борасида сўз очгани ҳам эътиборга молик масаладир.
Англия ташқи ишлар вазири муовини Алан Дункан ҳам ўтган декабрь ойида Ўзбекистонга буюрган ташрифи давомида, Тошкент давлат масъуллари билан учрашиб, минтақа мамлакатларидаги хавфсизлик ўзгаришлар хусусан Афғонистон вазияти масаласини муҳокама қилганди.
Экспертлар эса, Ўзбекистонда янги ҳукуматни иш бошлагани ва ушбу Марказий Осиё республикасида вужудга келган янги сиёсий ўзгаришлар ортидан Англия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дунканни Тошкентга сафар уюштиргани Лондон ва Тошкент ўртасидаги муносабатлар тарихида янги саҳифа очиб берган дея хулоса чиқаришмоқда.
Ўзбекистондаги янги ҳукумат масъуллари ҳам бу мамлакат ташқи сиёсатининг янги дастурини тузиб, тайёрлашди. Ушбу дастурлар асосида Ўзбекистон давлати ҳеч қандай ҳарбий блокка қўшилмаслигини эълон қилган.
Бу борада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ошкора тарзда Ўзбекистон давлати ҳеч бир ҳарбий блок, уюшмалар, халқаро ва минтақавий ҳарбий битимларга қатнашмайди дегани ҳам Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги ҳатти ҳаракатлар ва позициясини яққол намоён этди.
Таҳлилчиларга кўра, Британия дипломатлари Ўзбекистон давлат раҳбарларини Ғарб билан ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликларни қайта тиклашга даъват этган ва Марказий Осиё кенглигида бу мамлакат билан ҳарбий ҳамкорликларнинг янги босқичини қайта бошлашга уриниб келаётган биринчи Европа мамлакати вакиллари ҳисобланишади.
Ҳатто Англия давлатини ўз ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дунканни Ўзбекистонга жўнатиши билан халқаро миқёсидаги ҳозирги вазиятда Ўзбекистон масъулларининг қарашлари ва ҳатти- ҳаракатлари билан танишишга уринаётган Европанинг биринчи мамлакатидир десак хато бўлмаса даркор. Британия шу восита билан Лондон ва Тошкент ўртасидаги ҳарибй ҳамкорликларини қайта тиклашни назарга тутган.
Бугунгача АҚШ сиёсатлари асосида Марказий Осиёдаги минтақавий сиёсатлари дастурини тузиб, йўлга қўйган Британия давлати Ўзбекистон давлати билан ўзаро ҳарбий ҳамкорликларини қайта бошлаш учун янги-янги йўлларни излшаб топиш мақсадида Дунканни бу мамлакатга сафарбар этди. Бу сафардан Дунканнинг асосий мақсади ҳам Марказий Осиё кенглигида Англия нуфузини сақлаш заминасини муҳаё этиш эканлиги айтилади.
Икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни янада кенгайтиришга асосланган Тошкентдаги Британия элчисининг изҳороти ҳам Англия давлатини Марказий Осиёда стратегик жиҳатдан муҳим республика бўлган Ўзбекистон билан ҳарбий алоқаларини кенгайтириш пайида бўлганини яққол намоён этади.
Таҳлилчилар ҳам , Ўзбекистон давлати томонидан бу мамлакатнинг ҳарбий стратегияси ва ҳатти -ҳаракатлари ошкора тарзда эълон этилганлиги билан Тошкент давлатини ўз ҳарбий тузуми ва системасини янгилаш ва янги мудофаа тажҳизотлари ҳамда замонавий техникалар билан жиҳозлантиришни назарга тутган деб қайд этишмоқда.
Айни шу масалага эътибор бериб, Лондон давлати Тошкентга ҳарбий ёрдамлар кўрсатиш ваъдалари билан Марказий Осиёда эълон этилмаган ўз ҳарбий ва хавфсизлик мақсадларини ижро этиш пайида бўлиши ҳам мумкин.
Экспертлар эса, Ўзбекистон ва Англия ўртасида ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириш, терроризмга қарши кураш олиб бориш учун Ўзбекистон ҳарбийлари ҳарбий тайёргарлиги даражасини ошириш, ҳамда Афғонистондаги хорижий хусусан Британия кучларига ҳарбий тажҳизотлар етказиб бериш каби Лондон давлатининг лойиҳаларини ушбу нуқтаи назардан таҳлил қилиш мумкин дея таъкидлашмоқда.