ОТБ Ўзбекистондаги лойиҳалар учун ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратади
(last modified Sat, 04 Mar 2017 05:25:18 GMT )
март 04, 2017 10:25 Asia/Tashkent
  • ОТБ Ўзбекистондаги лойиҳалар учун ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратади

ОТБ Ўзбекистондаги лойиҳалар учун ярим миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки президенти Такехико Накао билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар бермоқда. 

ОТБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланган.

Маълум бўлишича, ОТБ делегациясининг Ўзбекистон вазирликлари ва идораларида ўтказган учрашувлари якуни бўйича банкнинг 573 миллион долларлик маблағини жалб қилган ҳолда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти тизими ва автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланган.

Ўзбекистонга ташрифи давомида ОТБ раҳбари Такехико Накао Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бўлиб, Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижалари билан танишган.

Бундан олдинроқ Такехико Накао Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашгани хабар қилинганди.

Ёрлиқ