Ашхободда кенгайтирилган таркибдаги Туркманистон-Ўзбекистон музокаралари бўлиб ўтди
(last modified Mon, 06 Mar 2017 12:06:20 GMT )
март 06, 2017 17:06 Asia/Tashkent
  • Ашхободда кенгайтирилган таркибдаги Туркманистон-Ўзбекистон музокаралари бўлиб ўтди

Ашхободда кенгайтирилган таркибдаги Туркманистон-Ўзбекистон музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг «яккама-якка» шаклидаги музокараларидан сўнг, олий даражадаги музокаралар кенгайтирилган таркибда давом эттирилди – икки давлат расмий делегациялари аъзолари иштирокида.

Туркманистон Президентининг таъкидлашича, туркман-ўзбек ҳамкорлигининг самарадорлиги умумий манфаатлар ва ўзаро ҳаракатларни чуқурлаштириш бўйича сиёсий ирода туфайлидир.

Шерикликнинг стратегик йўналишлари сифатида энергетика ва транспорт соҳаси тилга олинди. Бу ерда икки мамлакатда ҳамкорликнинг муваффиятли мисоли бор – 2009 йилнинг декабрида ишга туширилган ҳамда Туркманистондан Хитойгача бўлган газ қувури. Унинг бир қисми Ўзбекистон ҳудудидан ўтади.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, бизнес-ҳамжамиятлар ўртасидаги шериклик, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг оширилиши ҳақида фикр юритишган.

Музокараларда алоҳида эътибор икки томонлама ҳамкорлик ва экологик муаммолар бўйича халқаро шаклдаги ўзаро ҳаракатларни фаоллаштиришга қаратилди (сув хўжалик масалалари ва чўлланиш билан кураш). Шунингдек сайёҳлик соҳаси, гуманитар, илмий ва спорт соҳалардаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Давлат раҳбарларининг таъкидлашича, Туркманистон ва Ўзбекистон долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича яқинлик ёки ёндашувларнинг ўхшашлиги билан ҳам ажралиб туради. Бу минтақада барқарорлик ва ривожланишни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш йўлида муҳим жиҳат бўлиши мумкин.

«Ўғузхон» президент саройи мажмуасидаги музокаралар якуни бўйича «Салжуқ хон» залида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.