Самарқанд ҳокими Татаристоннинг бир қатор саноат зоналарини кўздан кечиради
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i15870-Самарқанд_ҳокими_Татаристоннинг_бир_қатор_саноат_зоналарини_кўздан_кечиради
Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бугун, 12 март куни Татаристонга ишчи ташриф билан борди. "Қозон" халқаро аэропортида ҳокимни Татаристон Республикаси (ТР) бош вазири Ильдар Халиков кутиб олди. Бу ҳақида республика раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:49:58+00:00 )
март 13, 2017 11:16 Asia/Tashkent
  • Татаристон Республикаси (ТР) бош вазири
    Татаристон Республикаси (ТР) бош вазири

Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев бугун, 12 март куни Татаристонга ишчи ташриф билан борди. "Қозон" халқаро аэропортида ҳокимни Татаристон Республикаси (ТР) бош вазири Ильдар Халиков кутиб олди. Бу ҳақида республика раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Кун.ўз сайтига кўра, Ҳиммат Оқбўтаев Татаристонга ташриф давомида "Олабуға" иқтисодий зонаси, "Камаз" автомобиль заводининг ишлаб чиқарувчи майдонлари, "Эйдос" тиббиёт илми маркази ва "Қозон" агросаноат паркига боришни режалаштирмоқда. Шунингдек Самарқанд ҳокими "АТ-парк" технопарки ва Иннополис илмий шаҳарчаси мисолида минтақадаги АТ-технологиялар ривожи билан танишади. 

Бундан ташқари, Оқбўтаев "Энергетика. Ресурсларни тежаш" XVIII халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасининг очилишида ҳам иштирок этади. Шундан сўнг у ТР Савдо-саноат палатасида Самарқанд вилоятининг иқтисодий салоҳияти тақдимотини ўтказади. 

14 март, сешанба куни Ҳиммат Оқбўтаев Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади. Учрашув Татаристон президентининг Қозон Кремлида бўлиб ўтади. Томонлар минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштиришмоқда.