Шавкат Мирзиёев 4 апрелда Москвага учиб кетади
Олий даражада бўлиб ўтадиган музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш чоралари белгилаб олинади ва бир қатор халқаро ва ҳудудий муаммолар борасида фикр алмашилади.
ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрел куни Владимир Путин билан учрашади, деб хабар қилмоқда Кремл матбуот хизмати."Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путин таклифига кўра 4-5 апрел кунлари Россияга давлат ташрифи билан келади", — дейилган Кремль расмий хабарида. 5 апрелда Олий даражада бўлиб ўтадиган музокараларда икки томонлама муносабатларнинг асосий масалалари муҳокама қилиниб, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва илмий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш чоралари белгилаб олинади. Ундан ташқари, бир қатор халқаро ва ҳудудий муаммолар борасида фикр алмашиш режалаштирилган.