НАТОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ёпилди
(last modified Sun, 09 Apr 2017 06:07:44 GMT )
апрел 09, 2017 11:07 Asia/Tashkent

Ғарб ташкилотларининг Марказий Осиё республикаларининг бирида фаолият юритаётган минтақавий идораси ёпилди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "НАТОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг ёпилгани"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Ғарб ташкилотларининг Марказий Осиё республикаларининг бирида фаолият юритаётган минтақавий идораси ёпилди. Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонасининг ёпилиши ортидан, Ғарблик расмийлар Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти – НАТОнинг Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги минтақавий офисининг фаолияти тўхтатилганлиги ҳақида хабар берди. Россиянинг РИА новости ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, НАТОнинг Тошкентдаги, Ўрта Осиё мамлакатлари  билан алоқа қилиш марказининг 1 апрелдан бошлаб ёпилишининг сабаби ташкилотнинг ушбу ҳудуд мамлакатлари билан мулоқот қилиш тартиби ўзгариши бўлган ва НАТОнинг минтақадаги кучларининг шахсий таркибидаги ўзгаришлар боис бўлган. Бундан олдин эса, НАТОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раиси Розаря Пулизи ушбу минтақавий идоранинг бюждет маблағининг етарли эмаслиги ҳақида хабар берган эди. Шу билан бирга у шундай таъкидладики, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти НАТОнинг Марказий Осиёдаги фаолияти давом этади ва ушбу ҳудуддаги мамлакатлар ташкилотнинг минтақавий ёндашувида биринчи ўринда туради.

    Ўрта Осиё давлатлари билан алоқаларни мувофиқлаштирувчи Шимолий алянснинг Тошкентдаги ваколатхонаси 2014 йилнинг май ойида очилган эди. Ғарб муассасасига қарашли офиснинг ёпилиши хусусан НАТО ҳарбий ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолиятининг тугатилиши икки жиҳатдан муҳокама қилишга ва ўрганиб чиқишга туртки беради. Биринчиси шундаки, НАТО ҳарбий ташкилот бўлиб Ўрта Осиё республикаларидаги ҳарбий ташкилот сифатида ижобий қарашларга эга эмас. Шу боисдан, Ўзбекистоннинг янги ҳукумати жаҳон мамлакатлари билан ўз алоқаларини янада кенгайтириш ва ички сиёсий муҳитни ортга қайтариш учун саъй-ҳаракат қилишига қарамай, НАТОнинг ушбу мамлакатда жойлашиб олиш масаласига жиддий эътибор қаратади. Воқеълик шундан иборатки, Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан кейин ҳукумат тепасига келган янги давлат ушбу мамлакатнинг қудратини қўлга олди. Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев ўтган президент сайловида сайловчиларнинг кўп овозни олиб, Ўзбекистон президенти этиб сайланганидан кейин мамлакат жамиятининг сиёсий муҳитини турли йўналишлар ва қарашлар учун очиқ бўлишига ҳаракат қилди.

    Айни пайтда, дунё мамлакатлари билан алоқаларни янада кенгайтириш ҳамда қўшни ва чегарадош бўлган  Ўрта Осиё мамлакатлари билан айниқса, Тожикистон билан ихтилофларни барҳам бериш ҳаракатлари Тошкент давлатининг кун тартибидан жой олган. Мазкур шароитда, НАТО ҳарбий ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолияти унчалик ҳам эътиборга ва ўзини оқлашга лойиқ эмас эди. Негаки, Тошкентнинг олдинги давлати пайтидаги сиёсий муҳитдан фарқли ўлароқ, ҳозирги сиёсий муҳит Ўзбекистон жамияти учун анчаги очиқ бўлмоқда. Ахборот ва маълумотларни йиғиш билан машғул бўлган НАТО сингари Ғарб ташкилотларининг ваколатхоналари ўз фаолиятларини давом эттиришлари учун ўзини оқлашга сабаб қолмади. Бошқа томондан эса, Москва давлатининг сиёсатчилари Жанубий Кавказни ва Ўрта Осиё республикаларини Россия қарамоғидаги минтақалар деб ҳисоблашади. Руслар ушбу минтақаларда жойлашган мамлакатларда бегоналарнинг ҳаракатларига нисбатан жиддий муносабат кўрсатишади. Савол шундаки, НАТО ҳарбий ташкилотининг Ўрта Осиё республикаларида жумладан Ўзбекистондаги ваколатхонасининг фаолият юритиши ўзини оқлашга арзийдими.

    НАТО идорасининг Ўрта Осиё республикаларида хусусан Тошкентда таъсис этилишининг асосий сабабларидан бири бу Афғонистондан келадиган хавф ва таҳдидга қарши кураш бўлган. Дарҳақиқат, НАТО ҳарбий ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ушбу ташкилотининг Ғарбдаги масъулларига маълумот етказиб туриш вазифасини ўз зиммасига олган. Аммо НАТО ҳарбий ташкилотининг Афғонистондаги фаолиятининг кўлами сезиларли даражада пасайди. Афғонистон давлати ва халқи Ғарбнинг Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларини ўз мамлакатларининг миллий манфаатларига зид дея ҳисоблашади ва Америка қўшма штатлари ҳарбийларининг қолганларини ҳам ўз юртларидан чиқариб юборишни исташади. Шу боисдан, НАТО ҳарбий ташкилотининг шиддатли уринишларига қарамай, НАТОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси минтақавий масалалар юзасидан ўзини оқлашга арзигулик сабабларни тополмайди.          

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ