«Бунёдкор» гуруҳдаги тўртинчи ўйинда ҳам ютқазди
(last modified Wed, 12 Apr 2017 05:22:46 GMT )
апрел 12, 2017 10:22 Asia/Tashkent
  • «Бунёдкор Зоб Аҳан
    «Бунёдкор Зоб Аҳан

Тўртта учрашувда умуман очко жамғара олмаган «Бунёдкор» эса гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқарди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси, С гуруҳи, 4-турида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Исфахонда «Зоб Аҳан» меҳмони бўлди.

Foolad Shahr Stadium ўйингоҳида ўтказилган ўйинда эронликлар жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 5-дақиқасида Воҳид Муҳаммадзода ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Муртазо Табризи «Зоб Аҳан» устунлигини оширди.

72-дақиқада Шаҳзобдек Нурматовнинг боши билан берган зарбаси голга айланди ва ҳисоб қисқарди. Аммо ўйин якунига қадар бошқа гол киритилмади ва «Бунёдкор» 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан ортга қайтадиган бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин «Зоб Аҳан» очколари сонини 7 тага етказиб, гуруҳда 2-ўринга жойлашди. Тўртта учрашувда умуман очко жамғара олмаган «Бунёдкор» эса гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқарди.