АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига юк машиналарини етказиб берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i172-АҚШ_Марказий_қўмондонлиги_Ўзбекистон_чегарачиларига_юк_машиналарини_етказиб_берди
Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган бўлиб, улар чегарачилар автопаркини янада кенгайтиради.
(last modified 2018-08-22T13:16:50+00:00 )
июл 16, 2016 08:36 Asia/Tashkent
  • АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига юк машиналарини етказиб берди

Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган бўлиб, улар чегарачилар автопаркини янада кенгайтиради.

Ушбу юк машиналари Самарқандда ишлаб чиқарилган бўлиб, улар чегарачилар автопаркини янада кенгайтиради.

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати UZ24га хабар беришича, шу йилнинг 12 июл куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Ўзбекистон чегарачиларига Самарқандда ишлаб чиқарилган 6 та MAN русумли юк машиналарини етказиб берди. Ушбу юк машиналари чегарачилар автопаркини янада кенгайтиради.

Ўтган йили АҚШ Марказий қўмондонлиги 20 та худди шундай юк машиналарини Ўзбекистон ичида фойдаланиш учун чегарачиларга етказиб берганди. Бу таъминот Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон ўртасидаги давомий ҳамкорликнинг бир қисмидир. Шунингдек, у Қўшма Штатларнинг Ўзбекистон чегара хавфсизлигини қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради, дейилади элчихона хабарида.