Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий- техникавий ҳамкорликлар оширилади
апрел 18, 2017 19:36 Asia/Tashkent
Путин Ўзбекистон билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади
Шартномага кўра томонлар Россия ва Ўзбекистонда ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, икки мамлакат Қуролли кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга оширади
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон билан билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилган.