Наманганда Ҳиндистоннинг етакчи компанияларидан бири иштирокида фармацевтика корхонаси қурилиши мумкин
Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистонда бўлиб M.J. Biopharm фармацевтика компанияси билан музокаралар ўтказди
ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Наманганда Ҳиндистоннинг етакчи компанияларидан бири иштирокида фармацевтика корхонаси қурилиши мумкин, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" ахборот агентлиги.Рақобатбардош, замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтика компанияларидан бири бўлган а ташриф буюришди. Ўзбекистон делегацияси Мумбай шаҳрида компаниянинг бош офисида бўлиб у ерда M.J. Biopharm директори Dhaval Vashi билан учрашди. Шунингдек, вилоят мутахассислари компания заводларига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишдилар. M.J. Biopharm — ўз фаолиятини 1954 йилда бошлаган. Бугунги кунда компания маҳсулотлари дунёнинг 60 мамлакатида сотилмоқда. M.J. Biopharmнинг асосий ихтисослиги бу — инсулин ва диабет касалига қарши дорилар ишлаб чиқаришдир. Ундан ташқари компания антибиотиклар, туберкулезга, юрак касалликларига қарши дорилар ҳам ишлаб чиқаради.