Кўникиб ҳам қолинди: Ўзбекистонда яна ер қимирлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i18068-Кўникиб_ҳам_қолинди_Ўзбекистонда_яна_ер_қимирлади
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этган.
(last modified 2026-03-01T04:00:38+00:00 )
май 06, 2017 14:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда яна ер қимирлади
    Ўзбекистонда яна ер қимирлади

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. "Тошкент" сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, бугун соат 12:15да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Зилзила эпимаркази Тошкент шаҳридан 318 км узоқликда, Қирғизистон Республикаси ҳудудига тўғри келади. Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси 5 баллни ташкил этган.Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этган. Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмади. 3 майдан буён Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида эпимаркази Тожикистон ва Қирғизистонда бўлган кучсиз ер силкинишлари кузатилмоқда.