Ўзбекистон президенти Хитойга етиб борди
(last modified Fri, 12 May 2017 08:34:58 GMT )
май 12, 2017 13:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Хитойга етиб борди

Шавкат Мирзиёев 14—15 май кунлари Пекин шаҳрида «Бир камар, бир йўл» халқаро форумида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Жинпингнинг таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Пекин шаҳрига етиб борди. Президентга сафарда рафиқаси Зироатхон Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.

Икки давлат байроқлари билан безатилган «Шоуду» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Президентни Хитой расмий шахслари кутиб олган.

Ташрифнинг асосий воқеалари 12—13 май кунларига белгиланган.

Президент Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жингпин, Давлат Кенгаши бош вазири Ли Кецян, Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси раиси Жан Децян ва бошқа раҳбарлар билан учрашув ва музокараларда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилади. Томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

 

 

 

 

Ёрлиқ