май 15, 2017 12:02 Asia/Tashkent

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Жинпинг таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Пекин шаҳрига жўнаб кетди. Айтиш керакки Ўзбекисон президенти " Битта белбоғ -битта йўл" халқаро форумида қатнашиш учун Хитойга сафар қилган.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни 12 май куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Кенгайтирилган таркибдаги музокарада иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Икки давлат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувидан сўнг ҳужжат имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Учрашувларда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, бунда икки давлатнинг минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича позицияси бир хил ёки ўхшашлиги муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. 

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Жинпинг Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнотни имзоладилар. Ҳукуматлараро техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги, халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимлар, умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга доир лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро ноталар алмашинуви ҳамда ветеринария ва ўсимликлар инспекцияси карантини соҳасида Англашув меморандуми, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъеклари ўртасидаги ҳамкорликни рағбарлантириш бўйича Англашув меморандуми, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018–2020 йилларга мўлжалланган идоралараро алмашинув ҳамкорлик режаси каби қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди. 

Эришилган келишувлар Ўзбекистон – Хитой муносабатларини янада ривожлантириш ва икки мамлакат халқларининг фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди. 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳам учрашди. 

Учрашувда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз борди. 

Ҳақиқат эса шудирки,  Шавкат Мирзиёев президентлиги даврасида Ўзбекистон давлатининг дипломатик алоқаларида кўп ўзгаришлар назарга ташланмоқда.

Хитой ҳам бу заминда Марказий Осиё хусусан Ўзбекистон республикаси билан ўзаро  ҳамкорликларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга илк давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 22 млрд доллардан ошадиган 105 та ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев маълум қилди. 

Аҳмадхўжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Хитой энергетика, насос станцияларини модернизациялаш, қишлоқ хўжалиги, нефть-газ, кимё, транспорт коммуникацияси ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон ва Хитой яқин йилларда ўзаро товар айланмаси ҳажмини 10 млрд долларгача оширмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Пекинда айтиб ўтди.  

Мирзиёевнинг айтишича, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси жорий йилда 5 млрд долларга етади ва яқин йилларда ўзаро савдо ҳажми 2 баробарга ортади.   

Мирзиёев Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига фаол равишда инвестиция киритаётганини таъкидлаб ўтди. Ҳозирда Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокида 700 дан ортиқроқ компания ва фирмалар фаолият юритмоқда. Мирзиёевнинг таъкидлашича, Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига 8 млрд долларга яқин маблағ йўналтирган.   

2016 йил якунларига кўра, ўзаро товар айланмаси ҳажми 4,2 млрд долларни ташкил қилган. 

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида хитойлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 5 млрд долларни ташкил қилувчи 10 та шартнома имзолади. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз" бошқарув раиси Алишер Султонов маълум қилди. 

Султоновнинг таъкидлашича, муҳим ҳужжатлардан бири ўзбек газини Хитойга экспорт қилиш бўйича 3 йиллик шартнома бўлди. Султонов шартнома суммаси ва экспорт қилинадиган газ ҳажмини келтириб ўтмади.

Султоновнинг айтишича, Хитой Давлат тараққиёт банки билан 1,2 млрд долларлик кредит келишуви имзоланди. Ушбу кредит маблағлари Қашқадарё вилоятининг Шўртан туманида газни суюлтириб берувчи завод қурилишига йўналтирилади.

Бундан ташқари, Миллий холдинг компанияси Хитой компанияси билан биогаз қурилмалари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона яратиш бўйича келишувни имзолади

Хитой компаниялари Ўзбекистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этади. Ўзбекистон ва Хитой компаниялари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ХХРга давлат ташрифи давомида тегишли келишувларга эришишган.

“Ўзбекистон темир йўллари” бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосиловнинг айтишича, “Ўзбекистон темир йўллари” Хитой компаниялари билан қатор ҳужжатларни имзолади.

Унинг маълумотларига кўра, ҳужжатлар автомобиль йўллари ва Қамчиқ довони орқали янги туннел, шунингдек, Тошкентда ҳалқа йўлини қуришга тегишли.

Унинг таъкидлашича, Хитой молия институтларидан кредитлар ҳам жалб этилмоқда.

 

Ёрлиқ