Ўзбекистон делегацияси Бокудан қайтди. Турнир сарҳисоби
Аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи кишилар ташкил қилувчи мамлакатлар ўртасидаги Олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар жами 63та медаль олишди
Ўзбекистон делегацияси «Ислом бирдамлик ўйинлари»ни 63 та медаль билан кучли тўртликда якунлади
12-22 май кунлари давомида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган «Ислом бирдамлик ўйинлари» якунланди.
Аҳолисининг катта қисмини ислом динига эътиқод қилувчи кишилар ташкил қилувчи мамлакатлар ўртасидаги Олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар жами 63та медаль олишди. Бу ҳисоб бўйича тўртинчи бор ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон илк бор иштирок этиши бўлди.
Қўлга киритилган медалларнинг 15таси олтин, 17таси кумуш, 31таси бронза бўлди. Натижада Ўзбекистон делегацияси 54 мамлакат спортчилари иштирок этган фестивални 4-ўринда якунлади. Кучли учликни Озарбойжон, Туркия ва Эрон тўлдирди.
Қайд этиш керакки, 4 йилликнинг йирик мусобақаларида медаллар жамғариш бўйича Боку-2017 турнирида Ўзбекистон делегацияси тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.