Ўзбекистон Республикаси бош вазири Қозон шаҳрига боради
(last modified Wed, 24 May 2017 07:05:57 GMT )
май 24, 2017 12:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Республикаси
    Ўзбекистон Республикаси

2017 йил 25—26 май кунлари Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация 2017 йил 25—26 май кунлари Қозон шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб Кун.ўз сайти  хабар бермоқда.

Йиғилишда МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.