Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризатсиядан ўтказилди
(last modified Fri, 26 May 2017 11:20:46 GMT )
май 26, 2017 16:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

24-25 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Кун.ўз сайтига кўра, унда иштирок этиш учун Тожикистон Републикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Парвиз Содиқий бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюрди.

Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризатсиядан ўтказилди, томонлар кўриб чиқаётган ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар чоғида халқаро шартномаларни тузиш ва уларнинг бажарилиши борасида Ўзбекистон ва Тожикистон қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳам маълумот алмашилди.