Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд ва Эронга қарши тайёргарлик бошлади
(last modified Thu, 01 Jun 2017 07:56:24 GMT )
июн 01, 2017 12:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд ва Эронга қарши тайёргарлик бошлади
    Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд ва Эронга қарши тайёргарлик бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдиндаги икки учрашув учун тайёргарлик бошлади

Самвел Бабаян устозлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдиндаги икки учрашув учун тайёргарлик бошлади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон кубогида учрашув ўтказган ва ўзи тўп сураётган хориж клубларидаги расмий ўйинларда иштирок этган футболчилар икки кун ичида терма сафига тўлиқ етиб келади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиланд термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашув «Бунёдкор» стадионида 20:00 да старт олади.

Эрон термасига қарши ЖЧ—2018 саралашидаги ўйин 12 июнь куни Теҳронда бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.