Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитида иштирок этади
(last modified Tue, 06 Jun 2017 04:42:11 GMT )
июн 06, 2017 09:42 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитида иштирок этади
    Шавкат Мирзиёев Остонадаги ШҲТ саммитида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг  8-9 июнь кунлари Остонадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарларининг навбатдаги кенгашида иштирок этади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг  8-9 июнь кунлари Остонадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарларининг навбатдаги кенгашида иштирок этади. Бу ҳақда "Ахборот" дастурида хабар берилди. 

ШҲТ давлат раҳбарлари ташкилотнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишади. Шунингдек минтақавий ва халқаро сиёсатдаги долзарб муаммолар бўйича фикр алмашинади ҳамда 2017-2018 йилларда ташкилот йиғилишига раислик қилувчи давлат масаласини кўриб чиқилади. 

Бундан ташқари, Остонада ШҲТ кенгаши доирасида Ҳиндистон ва Покистоннинг ташкилотга аъзо давлатлар қаторига қабул қилиниши жараёни тугатилади. 

Ўзбекистон Президенти шунингдек Остонадаги халқаро ихтисослашган Expo-2017 кўргазмасида ҳам қатнашади ва хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказади. 

Бундан аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Чехия президенти Милош Земан билан музокаралар ўтказишига доир хабар берилган эди. Унда учрашув Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Astana Expo 2017 кўргазмаси чоғида бўлиб ўтиши таъкидланган эди.

Ёрлиқ