Рустам Азимов ҳукуматдан кетди
-
Рустам Азимов ҳукуматдан кетди
Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон ҳукумати иқтисодий комплексида яна ўзгаришлар рўй берди.
Манбаларнинг хабарларига кўра, бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Рустам Азимов лавозимни тарк этган.
«Kun.uz» манбаси берган маълумотга кўра, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари Жамшид Қўчқоров тайинланган.
Рустам Азимов ўтган йилнинг декабрида Молия вазири ва бош вазирнинг биринчи ўринбосарлигидан кетганди. Унинг вазирликдаги ўрнини Ботир Хўжаев Асадиллаевич эгаллаган, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбари Очилбой Раматов Жуманиёзович эса бош вазирнинг биринчи ўринбосарига айланганди.