Қатарнинг ғалабаси Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига ишлади
(last modified Wed, 14 Jun 2017 07:03:38 GMT )
июн 14, 2017 12:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон терма жамоаси
    Ўзбекистон терма жамоаси

ЖЧ-2018 саралаши А гуруҳида 8-тур Қатар ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин якунланди. Доҳада кечган драматик баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Кун.ўз сайтига кўра, Қатарнинг ушбу ғалабасидан сўнг гуруҳдаги вазият чигаллашди. Қатар (7 очко) Хитойни ортда қолдириб бешинчи ўринга кўтарилиб олди, Жанубий Кореядаги очколар сони 13талигича қолди ва бу терма  жамоа иккинчи ўриндан кўтарилмади 12 июнь куни Эронга ютқазгач, 12 очко билан учинчи ўриндан қимирламаган Ўзбекистондан узоқлашиб кета олмади. Қатарнинг ғалабаси Самвел Бабаян қўли остидаги Ўзбекистон терма жамоаси фойдасига ишлади, энди ўзбекистонлик футболчилар кейинги икки турда Хитойни сафарда, Жанубий Кореяни Тошкентда енгиб, ЖЧ-2018га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Эрон эса Ўзбекистонни енгиб, Россияда ўтказиладиган мундиал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Жанубий Кореянинг мағлубиятидан кейин, гуруҳдаги биринчи ўринни нақд қилди.

Бундан аввалроқ, тур доирасидаги бошқа учрашувда Хитой Сурияга қарши ўйинда дурангга эришган, бу натижа эса тўртинчи ўриндаги сурияликлар учинчи ўриндаги Ўзбекистонга етиб олмаслигини таъминлаганди.