Ўзбекистоонда ТИВда Ирландиянинг янги тайинланган элчиси қабул қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i19778-Ўзбекистоонда_ТИВда_Ирландиянинг_янги_тайинланган_элчиси_қабул_қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ирландия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдриан Макдэйдни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:51:04+00:00 )
июн 16, 2017 17:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоонда ТИВда Ирландия
    Ўзбекистоонда ТИВда Ирландия

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ирландия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдриан Макдэйдни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Дарё.ўз сайтига кўра, вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди ва уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон—Ирландия муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.