Шавкат Мирзиёев Покистон президентига ҳамдардлик мактуби йўллади
(last modified Sun, 25 Jun 2017 13:06:05 GMT )
июн 25, 2017 18:06 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Покистон президентига ҳамдардлик мактуби йўллади
    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига ҳамдардлик мактуби йўллади

Покистоннинг Панжоб вилоятида 24 июнда ёқилғи цистернаси ағдарилиб кетганидан сўнг юз берган ёнғин оқибатида 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 100 га яқин киши жароҳатланган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистоннинг Панжоб вилоятида юз берган мудҳиш ҳодиса муносабати билан Покистон Ислом Республикаси президенти Мамнун Ҳусайнга мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Покистоннинг Панжоб вилоятида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ушбу оғир дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Покистон халқига таъзия изҳор этиб, нобуд бўлганларнинг ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига дўстона ҳамдардлик туйғуларимизни етказишингизни сўраймиз».

Покистоннинг Панжоб вилоятида 24 июнда ёқилғи цистернаси ағдарилиб кетганидан сўнг юз берган ёнғин оқибатида 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 100 га яқин киши жароҳатланган.

Бир кун аввал Шавкат Мирзиёев Покистон президентига мамлакатнинг Парачинар, Кетта ва Карачи шаҳарларида юз берган террористик ҳужумлар муносабати билан ҳамдарлик билдириган эди. Ҳужумлар оқибатида 80 дан ортиқ киши қурбон бўлган.

Ёрлиқ