Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули эски миқдорда қолади
(last modified Wed, 28 Jun 2017 13:57:07 GMT )
июн 28, 2017 18:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули эски миқдорда қолади
    Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули эски миқдорда қолади

«2017—2018 йилларда олий ўқув юртларида (бакалавриат, магистратура) ўқиш учун тўлов-контракт миқдори 2016—2017 йиллардагидек бўлади», — дея қайд этилган қарорда.

2017—2018 йилларда Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов-контракт миқдорини ошириш режалаштирилмаган. Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули эски миқдорда қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 23 июндаги қарорига таяниб, UzNews хабар бермоқда.

«2017—2018 йилларда олий ўқув юртларида (бакалавриат, магистратура) ўқиш учун тўлов-контракт миқдори 2016—2017 йиллардагидек бўлади», — дея қайд этилган қарорда.

Шундай қилиб, контракт миқдори қуйидагича бўлади:

Гуманитар йўналишлар:

1) Педагогика, касб-ҳунар таълими: бакалавриат — 6 650 000 сўм2) Санъат: бакалавриат — 7 900 000 сўм3) Гуманитар фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм3.1)Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима ва амалиёт назарияси, ўзбек-инглиз таржимаси назарияси ва амалиёти: бакалавриат — 7 250 000 сўм3.2) Жаҳон сиёсати: бакалавриат — 9 850 000 сўм4) Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар: бакалавриат — 6 650 000 сўм

Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ:

1) Ижтимоий фанлар ва психология: бакалавриат — 6 650 000 сўм2) Журналистика ва ахборот: бакалавриат — 7 250 000 сўм3) Иқтисодиёт: бакалавриат — 8 800 000 сўм3.1) Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: бакалавриат — 9 850 000 сўм4) Ҳуқуқ: бакалавриат — 9 850 000 сўм

Ишлаб чиқариш ва техника соҳаси:

1) Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологияси: бакалавриат — 6 650 000 сўм2) Компьютер ва информатика технологияси, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари: бакалавриат — 7 250 000 сўм2.1) АКТ соҳасидаги иқтисодиёт ва менежмент: — 8 800 000 сўм3) Архитектура ва қурилиш: — 7 250 000 сўм

Қишлоқ ва сув хўжалиги:

1) Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги бошқаруви, қишлоқ хўжалиги техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация: бакалавриат — 6 650 000 сўм

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот:

1) Соғлиқни сақлаш: бакалавриат — 8 800 000 сўм2) Ижтимоий таъминот: бакалавриат— 6 650 000 сўм

Хизмат кўрсатиш соҳаси:

1) Хизмат кўрсатиш соҳаси: бакалавриат — 7 250 000 сўм2) Спорт фаолияти: бакалавриат— 6 650 000 сўм3) Транспорт: бакалавриат — 7 250 000 сўм4) Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги: бакалавриат— 6 650 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, бу йил етарли миқдорда балл йиғмаган талабалар қимматлашган контракт пулини тўлаб ўқишлари мумкин. 

Ёрлиқ