Туркманистон раҳбари Ариповга ТАПИ газ қувур лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди
(last modified Fri, 30 Jun 2017 13:14:45 GMT )
июн 30, 2017 18:14 Asia/Tashkent
  • Туркманистон раҳбари Ариповга ТАПИ газ қувур лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди
    Туркманистон раҳбари Ариповга ТАПИ газ қувур лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди

Бундан ташқари, Бердимухамедов Ўзбекистонни Каспий шелфида нефт-газ конларини ўзлаштириш лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ориповга Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури лойиҳасида иштирок этишни таклиф қилди, деб хабар қилди Турманистон давлат ахборот агентлиги. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар бермоқда. 
Бундан ташқари, Бердимуҳамедов Каспий шелфида нефт-газ конларини ўзлаштириш лойиҳасига қўшилишни таклиф қилган. Бироз аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекнефтегаз" компаниясига ТАПИ газ қувури лойиҳасига қўшилиш масаласини ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Эслатиб ўтамиз, ТАПИ газ қувур лойиҳаси Турманистон ғарбидаги Галкиниш газ қазиб чиқариш кони билан Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жойлашган Фазилка пунктини улаш кўзда тутилган. 2015 йил декабр ойида 214 км узунликда бўлган газ қувурини қуриш ишлари бошланган.

 

Ёрлиқ