Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Форишда қўшма машғулот ўтказишади
(last modified Mon, 03 Jul 2017 12:15:57 GMT )
июл 03, 2017 17:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Форишда қўшма машғулот ўтказишади
    Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Форишда қўшма машғулот ўтказишади

2017 йил охирига қадар икки мамлакат ўртасида минтақавий хавфсизлик, ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ва бошқа тадбирлар борасида штаб музокаралари ўтказилади

Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучларининг Марказий ҳарбий округи бўлинмалари ҳамкорлигида 2017 йил октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда РИА Новости Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбийлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рощупкинга асосланган ҳолда хабар берган.

"2005 йилдан бери илк марта Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий бўлинмалари 2017 йил октябрида Фориш полигонида қўшма тактик ўқув машғулотлар ўтказишади", — деган Рощупкин.

Фориш полигони Тошкент шаҳридан 250 километр масофадаги Нурота тоғ тизмаларининг шимолий ёнбағирларида жойлашган.

Рощупкиннинг аниқлик киритишича, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилиши бўйича келишувга икки мамлакат мудофаа вазирликлари делегацияларининг Тошкентда ўтказилган ишчи учрашуви (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Қобул Бердиев ва РФ Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Владимир Зарудницкий раҳбарлигидаги делегациялар) якунида эришилганди.

Ёрлиқ