Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев Россия делегацияси билан музокаралар ўтказди
Олдинроқ шу йил октябрь ойида Фориш полигонида 2005 йилдан бери биринчи маротаба Ўзбекистон ва Россия қуролли кучларининг қўшма машғулоти ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди
Ўзбекистон мудофаа вазири, генерал-полковник Қобул Бердиев Тошкентда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-полковник Владимир Зарудницкий бошчилигидаги Россия делегацияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда «Дарё»га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон ва Россия делегациялари Марказий Осиёдаги вазият ҳамда хавфсизлик муаммолари юзасидан фикр алмашди.
Томонлар ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ шу йил октябрь ойида Фориш полигонида 2005 йилдан бери биринчи маротаба Ўзбекистон ва Россия қуролли кучларининг қўшма машғулоти ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди.