Комилов: Ўзбекистон ҳарбийлари хорижий мамлакатлардаги тинчликпарвар ҳаракатларда қатнашмайди
(last modified Wed, 05 Jul 2017 12:26:02 GMT )
июл 05, 2017 17:26 Asia/Tashkent
  • Комилов: Ўзбекистон ҳарбийлари хорижий мамлакатлардаги тинчликпарвар ҳаракатларда қатнашмайди
    Комилов: Ўзбекистон ҳарбийлари хорижий мамлакатлардаги тинчликпарвар ҳаракатларда қатнашмайди

Терроризм саноқли давлатлар эмас, барча мамлакатлар муаммоси

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мамлакат ҳудуди ташқарисидаги тинчликпарвар ҳаракатларида иштирок этмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Пресс-клубда ўтказаётган жонли мулоқотда баёнот берди.

Вазирнинг таъкидлашича, Республика Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган Ташқи сиёсат концепциясида ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловдан кейинги илк маърузасида ҳам таъкидланган. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Пресс-клубда ўтказаётган жонли мулоқоти доирасида айрим хорижий мамлакатларда террорчилик актларини содир этган ўзбекистонликлар хусусида фикр билдирди.

 Унинг баёнот беришича, халқаро терроризмга қарши кураш ва бу иллатнинг олдини фақатгина Ўзбекистон ёки бошқа айрим давлатлар эмас, балки дунёнинг барча мамлакатлари ҳукуматларининг бирдек муаммосидир. Комиловга кўра, баъзи давлатларда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган террорчиларни ва уларнинг ўзбекистонлик эканини муҳокама қилиш ўрнига халқаро терроризмга қарши кураш муаммосига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.