Ўзбекистон ва Ҳиндистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
(last modified Wed, 19 Jul 2017 04:36:06 GMT )
июл 19, 2017 09:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

ШҲТ ишлари бўйича Ҳиндистон Миллий координатори М.Ҳазарика Бҳагат Ўзбекистон томонига Ҳиндистоннинг ташкилотга тўлақонли аъзолиги тўғрисидаги қарор қабул қилинишида мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди

 Sputnik азборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган ШҲТ ишлари бўйича Ҳиндистон Миллий координатори Мадҳумита Ҳазарика Бҳагат билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда ШҲТ жорий фаолиятининг кун тартиби, томонларнинг Тошкент шаҳрида турли даражаларда ўтказиладиган бўлажак тадбирларда иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.

М.Ҳазарика Бҳагат ўзининг ШҲТ ишлари бўйича Ҳиндистон Миллий координатори сифатидаги фаолияти бошлангани ҳақида сўзлаб берди ҳамда Ўзбекистон томонига Ҳиндистоннинг ташкилотга тўлақонли аъзолиги тўғрисидаги қарор қабул қилинишида ўз мамлакатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди.

Мазкур сафар доирасида М.Ҳазарика Бҳагатнинг Тошкент шаҳрида жойлашган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитасига ташриф буюриши ва унинг фаолияти билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Ёрлиқ