июл 30, 2017 19:18 Asia/Tashkent
  • Рустам Азимов
    Рустам Азимов

Ўзбекистон ташқи қарз миқдори ЯИМнинг 16%ига тенг.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро Савдо-иқтисодий комиссиясининг учинчи мажлиси давомида бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистон ташқи қарзи энг кам бўлган мамлакатлар қаторидан ўрин олганини таъкидлади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашри.

"Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ички қарзи нўлга, ташқи қарзи эса ЯИМнинг 16%га тенг", — деди бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, Рустам Азимов 2000 йилдан буён Ўзбекистон ЯИМининг ҳажми доллар ҳисобида 5 баравар ўсганини ҳамда2005 йилдан буён ташқи савдонинг ижобий баланси ва давлат бюджетининг профицити сақланиб келаётганини айтиб ўтди.

Шуни қайд этиш керак-ки, ушбу кўрсаткич дунёда энг кам кўрсаткичлардан биридир. Масалан, Россиянинг ташқи қарзи 18,8%, Қозоғистонники —17,2 %ни, Грузияники — 44,2%ни, Арманистонники — 52,8%ни, Юнонистон ва Италиянинг қарзлари эса 172 ва 133 %ни ташқил қилади.

Ёрлиқ