Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Россия инвестициялари 6 млрд доллардан ошди
(last modified Mon, 31 Jul 2017 05:19:27 GMT )
июл 31, 2017 10:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон иқтисодиёти
    Ўзбекистон иқтисодиёти

Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Россия инвестициялари 6 миллиард доллардан ошди.

Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ЎзА’га берган интервьюсида маълум қилган.

Унинг айтишича, икки давлат ўртасида ҳамкорликнинг муҳим элементларидан бири бўлган савдо-иқтисодий алоқалар жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Россия статистикаси маълумотларига кўра, товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизни ташкил қилди. Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Россия – Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда ва унинг 18-мажлиси шу йил 15 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтди. 

Элчининг таъкидлашича, Ўзбекистонда Россия инвестициялари иштирокида ташкил этилган 900 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Россияда Ўзбекистон резидентлари иштирокида 500 корхона ишлаб турибди, янги қўшма корхоналар ташкил қилинмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган Россия инвестициялари 6 миллиард доллардан ошган.