Ўзбекистон 1-ярим йилликда 123,36 мингта кириш визаларини берди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i21556-Ўзбекистон_1_ярим_йилликда_123_36_мингта_кириш_визаларини_берди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 123,36 минг хорижий фуқарога кириш визаларини берди.
(last modified 2018-10-15T16:10:25+00:00 )
август 02, 2017 13:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон
    Ўзбекистон

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 123,36 минг хорижий фуқарога кириш визаларини берди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси матбуот хизматига таяниб, Кун.ўз сайти  хабар қилган.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2017 йилнинг январь-июнь ойларида 51,17 минг туристлар ва 17,04 минг тадбиркорга виза берилган.

Шу билан бирга, берилган туристик визалар умумий сонининг ортиши кузатилмоқда – 2016 йил билан таққослаганда 12 фоизга ўсди (45,34 минг).