7 август куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи ҳаж сафарига кузатилади
(last modified Sun, 06 Aug 2017 14:38:46 GMT )
август 06, 2017 19:38 Asia/Tashkent
  • ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи
    ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи

7-23 август кунлари 7 346 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Зиёратчиларга сафар олдидан Ўзбекистон Республикаси давлат рамзлари туширилган махсус кийим ва сумкалар, ҳаж қўлланмаси ва видеотасмалар тақдим этилди.

Барча зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур вакциналар билан эмланганлар. Бу ҳақда Дин ишлар бўйича қўмита Матбуот хизматига таяниб, Уз.24.уз  хабар бермоқда.
 
Зиёратчилар учун ташкилий масалаларни ҳал этиш мақсадида 28 июль куни 10 кишидан иборат дастлабки ишчи гуруҳи Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнатаб кетди. Ҳожилар учун Макка ва Мадина шаҳарларида меҳмонхоналардан жойлар ажратилган. Зиёратчиларга транспорт, озиқ-овқат таъминоти ва тиббий хизмат йўлга қўйилади. Меҳмонхонада махсус жиҳозланган ошхона ҳамда тиббиёт маркази ташкил этилган.
 
7 август, душанба куни иккита авиарейсда Тошкент ва Наманган шаҳридан 459 нафар зиёратчилар Мадина шаҳрига кузатилади.
 
Зиёратчилар ҳаж сафаридан 8-24 сентябр кунлари қайтишлари режалаштирилган.  

 

Ёрлиқ