Ўзбекистонда 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага киритилмоқда
-
Ўзбекистонда 50 минг сўмлик банкнотлар муомалага киритилмоқда
Ўзбекистон Марказий банки 22 августдан бошлаб 50000 сўмлик қоғоз пулни муомалага чиқаради
Ўзбекистон Марказий банк матбуот хизмати Ўзбекистонда 50000 сўмлик қоғоз пул муомалага чиқарилиши ҳақида хабар қилди.
Бу ҳақда спутник уз агентлиги хабар берди. Хабарда айтилишича, 2017 йил 22 августидан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки қиймати 50000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаради. Янги 50000 сўмлик банкнота ўлчами 144 х 78 мм бўлиб бир неча ҳимоя белгиларига эга. Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Герби ва "50000" рақами тасвирланган сув белгиси мавжуд. Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида "Дарча" ва "3D" эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи эни 4 мм. бўлган ҳимоя ипи ўтказилган.
Муомалага чиқарилаётган қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.