Ўзбекистонда ягона мактаб формаси жорий этилади
(last modified Sun, 20 Aug 2017 05:34:31 GMT )
август 20, 2017 10:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда ягона мактаб формаси жорий этилади
    Ўзбекистонда ягона мактаб формаси жорий этилади

Ўсиб келаётган ёш авлодда маънавиятни шакллантириш ва қиимат ҳамда арзон кийим ўртасидаги фарқни йўқотиш учун президент Шавкат Мирзиёев республикада мактаб формасини жорий этиш таклифини киритди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев умумтаълим мактабларида мактаб формасини жорий этилиши тарафдори эканлигини маълум қилди.

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга бағишланган йиғилишда Мирзиёев мактаб ўқувчиларининг ташқи кўринишларига алоҳида эътибор қаратди.

"Бизнинг ўзбек менталилетини ҳисобга олган ҳолда, мактаблар ва коллежларга ягона форма жорий этиш лозим. Форма билан мактаб ўқувчисининг маънавий дунёси, маданияти, масъулияти ўзгаради. Бизнинг жамиятимизда ғариб ва бой кийинган мактаб ўқувчилари ўртасида келишмовчиликлар юзага келмоқда. Бу каби вазиятлар маънавиятни эмас, нафратни уйғотади. Айнан мана шу иллатни биз таг-томири билан суғуриб ташлашимиз керак", — деб фикр билдирган президент.

Мирзиёев шунингдек, ота-оналар болаларга кийим харид қилар экан, бу кийимлар аксарият ҳолларда сифатсиз материаллардан тикилаётганини қўшимча қилган.

"Оқибатда, аҳоли пулларни ҳавога совурмоқда. Айнан мана шу ҳолат мени умуман қониқтирмаяпти", — деган президент ва адолатли, тенг ҳуқуқли жамият қуриш кераклигини қўшимча қилган.