Шавкат Мирзиёев Испания қиролига ҳамдардлик билдирди
август 20, 2017 13:41 Asia/Tashkent
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Испания қироли Филип VI га инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган Барселона шаҳридаги террористик хуруж сабабли самимий ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди, жароҳатланганларга тез фурсатда соғайишни тилади.