Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 1 сентябрь куни нишонланади
(last modified Fri, 25 Aug 2017 12:22:34 GMT )
август 25, 2017 17:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 1 сентябрь куни нишонланади
    Ўзбекистонда Қурбон Ҳайити 1 сентябрь куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2017 йил 1 сентябрь мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин

       Ўзбекистонда 1 сентябрь — Қурбон Ҳайити нишонланадиган кун дам олиш куни деб эълон қилинди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 24 август куни имзолади. Қарор матни президент матбуот хизмати томонидан келтирилган. 

«Муборак Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамиятини, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи эканини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш максадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 сентябрь жума кунига тўғри келиши ҳақидаги мурожаатини инобатга олиб, 2017 йил 1 сентябрь мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин», — дейилади ҳужжатда.

Республика «Нуроний», «Маҳалла» жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириш ҳақида кўрсатма берилган. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Қурбон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.

 

Ёрлиқ