Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик эркин курашчи бронза учун жангда иштирок этади
Етмиш тўрт кг вазн тоифада жанг қилувчи Ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абдураҳмонов уч нафар рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олган эди
Эркин кураш бўйича Францияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтмоқда.
74 кг вазн тоифада жанг қилувчи Ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абдураҳмонов уч нафар рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олган эди. Ярим финалда у Олимпиада чемпиони, уч карра ЖЧ олтин медали соҳиби ҳисобланган америкалик Жордан Барроузга қарши гиламга чиқди.
Муросасиз кечган жангда вакилимиз 5:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бугун кечки дастурлардан ўрин олган жангда бронза медали учун курашади. Унга бронза медали учун жангда франциялик ёки белоруслик курашчи тўқнаш келади.
86 кг вазн тоифасидаги Эронлик эркин курашчи Ҳасан Яздоний ҳам кеча Словакиялик рақибини мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди.