«Бухоро газ тармоғи тумани - Тошкент - Бишкек - Олмаота» магистраль газ қувурини ишга туширилди
(last modified Wed, 30 Aug 2017 08:02:37 GMT )
август 30, 2017 13:02 Asia/Tashkent
  • Тошкент - Бишкек - Олмаота» магистраль газ қувури
    Тошкент - Бишкек - Олмаота» магистраль газ қувури

Қирғизистон ва Россиянинг «Газпром» компанияси «Соқулуқ» газ тақсимлаш станциясининг «Бухоро газ тармоғи тумани - Тошкент - Бишкек - Олмаота» магистраль газ қувурини ишга туширди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берган.

Кун.ўз сайтига кўра, «Бухоро газ тармоғи тумани — Тошкент—Бишкек—Олмаота» Қирғизистон Республикасининг 2030 йилгача газ таъминоти ва газлаштириш умумий схемаси бўйича ишлаб чиқилган ва амалга оширилган биринчи лойиҳадир.

Газ қувури Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидан «Соқулуқ» станциясига қадар бўлган ҳудудда ётқизилди. Участканинг ишга туширилиши туфайли Қирғизистон ҳудудидаги газ қувурининг ўтказиш имконияти қарийб икки маротабага ошади.

«Соқулуқ» янги газ тақсимлаш станциясининг қурилиши табиий газни ҳам саноат корхоналари, ҳам Чуй вилояти истеъмолчиларига юқори даражада етказиб беришни таъминлайди. Унинг режали қуввати суткасига 240 минг м3 газни ташкил қилади.