Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i22804-Ўзбекистонда_Қурбон_ҳайити_намози_ўқилди
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланди
(last modified 2018-08-22T17:51:56+00:00 )
сентябр 01, 2017 18:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилди

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити кенг нишонланди

Ўзбекистонда ҳам  муборак Қурбон ҳайити кенг нишонланди. Мамлакатдаги жомеъ масжидларида ҳайит намози ўқилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уларда 15 миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар саодатли кун ибодатини адо этди, деб хабар бермоқда ЎзА. 

Пойтахтдаги Ҳазрати Имом жомеъ масжиди ҳам эрта тонгдан  намозхонлар  билан гавжум бўлди. 

Ҳайит намози маърузасида Қурбон ҳайити байрами тарихи, муқаддас  ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги  ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар,  мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг  мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди.