Ўзбекистон КХДРнинг ядровий синовини маҳкум этди
сентябр 04, 2017 14:52 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. КХДРдаги навбатдаги ядровий синовлар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилинди.
Бу ҳақда ТИВ расмий баёнот берган. Баёнотда КХДРнинг 3 сентябр куни ўтказилган ядровий синови Ўзбекистонни ташвишга солиб, БМТнинг Хавфсизлик Кенгашининг резолицияларни қўпол равишда бузилишидир ва жаҳон ҳамжамиятининг Корея ярим оролида тинчлик ва ўзаро ишонч муносабатларини ўрнатиш йўлидаги ҳаракатларига мутлақо зид.
Шунингдек, Ўзбекистон расмий Пхеньянни дунёда ва минтақада тинчликка раҳна солиши мумкин бўлган провакацион ҳаракатлардан ўзини тийиш бўйича дунё ҳамжамиятининг фикрига қўлоқ солишига қатъий чақирган.
Ёрлиқ